Фолбинлар номер телефона

Фолбинларга ва фол кўрувчиларга шаръий китобларимизда «коҳин» ва «арроф» деб ном берилган. Коҳин баъзи яширин, сирли нарсаларни, тўғрироғи, ғайбни билишни даъво қилади. Унинг баъзи айтганлари тасодифан тўғри чиқиши ҳам мумкин, аммо аксарият фоллари нотўғри чиқади. Тасодифан тўғри чиққан гапини ўзи ҳам, одамлар ҳам такрор-такрор айтиб юрадилар. Нотўғри чиққан фоллари ҳақида эса сукут сақлашни афзал кўришади. Натижада коҳин одамлар кўзига ғайб нарсаларни биладиган бир башоратгўй бўлиб кўринади. Коҳинлар ўзларининг жинлар билан алоқаси борлигини ва уларга келган хабарларни жинлар айтишини даъво қилишади.

Арроф ҳам худди коҳинга ўхшайди. Уламолардан Имом Бағавий: «Арроф – турли ишларнинг сабабларини билишини, йўқолган нарсанинг қаерда турганини, ўғирланган нарсани ким ўғирлаганини ва шунга ўхшаш нарсаларни билишини даъво қилувчидир», дейдилар. Албатта, фолбинлар кўпроқ келажакда рўй берадиган ишларни билишини даъво қиладилар. Бу эса шариат ҳукми бўйича куфр ҳисобланади. Чунки ғайбни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Ким уни билишини даъво қилса, кофир бўлади.

Шунингдек, фолбинликнинг бошқа турлари ҳам бор. Улардан учтаси қуйидаги ҳадиси шарифда баён этилган.

Қатан ибн Қобийсадан, у киши эса ўз отасидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чизиқ чизиб, тош билан ва қуш билан фол очиш Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдандир», дедилар».

Имом Насаий ривоят қилган.

Ўша вақтларда турли чизиқларни чизиб, шунингдек, майда тошларни ташлаб, уларни турли томонларга қимирлатиб фол очиш ҳоллари учраган. Қуш билан фол очиш эса махсус боқилган қушлар орқали амалга оширилар экан. Фол очирмоқчи бўлган шахс бир ишни қилмоқчи бўлса ёки бунда иккиланиб қолса, фолбиннинг олдига келиб, пул берар, ундан ўзи учун фол очиб беришини сўрар экан. Шундан кейин фолбин қушини олиб, осмонга отар,қуш ўнг томонга учиб кетса, ўша ишни қилиш, чап томонга учиб кетса, қилмаслик, агар тўғрига учса, яна қайта фол очиш керак бўлар экан. Фолбинликнинг булардан бошқа турлари ҳам бўлган.

Ҳозирги пайтда фол очишнинг турлари сон-саноқсиз бўлиб кетди. Қарта билан, қушларга хат торттириш билан, қўлнинг кафтига қараб туриб, суратга қараб ва ҳоказо… Буларнинг ҳаммаси куфр ишлардир.«Мунажжим» деганда юлдузларнинг ўрнига, юришига, ҳаракатига, уларнинг бир-бирига нисбатан жойлашишига қараб келажакда бўладиган ишлар ҳақида хабар берувчилар тушуниладиҲозирги кунда худди шу тоифадаги кишиларнинг иши роса ҳам юришган. Кўпгина давлатларда рўзномалар, ҳафтаномалар ва ойномалар, радио-телевизорлар мунажжимларнинг кундалик, ҳафталик, ойлик, йиллик, ўн йиллик фолларини тарқатишда мусобақа қилади. Баъзи одамлар ишларини мунажжимларнинг айтган гапларига қараб режалаштиришади. Илм-маърифат, тараққиёт даъво қилиб турилган даврда бундай ишларнинг содир бўлиши илоҳий таълимотдан узоқлашган инсоннинг нима тўғри келса, ўшани қилаверишини кўрсатиб турибди. Ислом шариати ҳукмига кўра, ғайб илмини даъво қилгани учун бу маънодаги мунажжимлик ҳам куфр ҳисобланади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким юлдузлардан илм иқтибос қилса, сеҳрданбир шўъба иқтибос қилган бўлади. (Ўша илм қанча) зиёда бўлса, (гуноҳи шунча) зиёда бўлиб бораверади», деганлар».

Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Аммо юлдузларнинг ўзини ўрганиш, улар ҳақида илмий ишлар қилиш, уларга тегишли муаммоларни ва ҳолатларни ўрганиш яхши, фойдали ишдир. Исломда бунга тарғиб қилинади. Шунинг учун ҳам қадимда, Ислом динига яхши амал қилиб турилган вақтларда мусулмонлар орасидан етук ва машҳур фалакиёт илми олимлари етишиб чиққан. Исломий истилоҳда юлдузга қарабфол очадиганлар мунажжим (астролог), юлдузларни ўрганадиган олимлар эса фалакиёт илми соҳиблари (астроном) деб аталади.

Фолбинлик ва мунажжимлик бир-бирига яқин нарсалар бўлгани учун ҳадиси шарифларда ҳам улар бирга зикр этилади. Бу мавзудаги ҳадисларда инсонлар ва жамиятга нисбатан ўта зарарли бундай маънавий жиноятларнинг улкангуноҳ, куфр ва ширк экани қайта-қайта таъкидланади.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:

«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинлар ҳақида сўрашди. Шунда у зот:

«Улар ҳеч нарсага арзимайди», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, баъзан улар бир нарсани айтса, ҳақ бўлиб чиқади-ку?» дейишди. У зот:

«У ҳақдан бўлган бир калима бўлиб, жинлардан бири уни илиб олади, ўз«оғайниси» қулоғига товуқнинг қақиллашига ўхшатиб илқо қилади. Улар эса унга юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб юборадилар», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жоҳилиятдан қолган бўлмағур эътиқодларни қандай муолажа қилганларининг бир намунаси зоҳир бўлмоқда. Бу ажойиб услубни у зот кишиларнинг саволига жавоб беришда ишлатмоқдалар.

«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинлар ҳақида сўрашди».

Яъни одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинларга Ислом нуқтаи назаридан қандай қаралиши, уларнинг ишлари тўғри ёки нотўғри экани ҳақида сўрашди.

«Шунда у зот: «Улар ҳеч нарсага арзимайди», дедилар».

Ҳа, Аллоҳ таолонинг мукаммал дини наздида фолбинлар сариқ чақага ҳам арзимайдиган кимсалардир. Лекин бу ҳақиқатни тушуниб етмаган одамлар уларнинг қандайдир қиймати бор, дебюрадилар. Жоҳилият вақтида ҳам шундай бўлган. Ўша фикрнинг қолдиғи таъсирида одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавобларидан кейин яна қўшимча савол беришди.

«Эй Аллоҳнинг Расули, баъзан улар бир нарсани айтса, ҳақ бўлиб чиқади-ку?» дейишди».

Дарҳақиқат, баъзи вақтларда фолбиннинг гапи тўғрига ўхшаб кўринади. Фолбинлар одамларни ўз тузоғига илинтирадиган нарса ҳам аслида шу. Ана шу нарса нима эканини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилдилар.

«У зот: «У ҳақдан бўлган бир калима бўлиб, жинлардан бири уни илиб олади, ўз «оғайниси» қулоғига товуқнинг қақиллашига ўхшатиб илқо қилади. Улар эса унга юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб юборадилар», дедилар».

Бу иқтибосда тилга олинган «оғайни» фолбиндир. Ҳа, фолбин жиннинг оғайниси бўлади. Қайси бир фолбиннинг шахси яхшироқ ўрганиб чиқилса, бу ҳақиқат дарҳол юзага чиқади. Уларнинг ўзлари ҳам «жинларим» дейиш ўрнига «одамларим, боболарим», дейишади. Ўша «одамлар», яъни жинлар баъзи ҳақ калималарниэшитиб олиб, фолбинга етказади. Фолбин эса бирга юз ёлғонни қўшиб, содда кишиларни алдайди, уларнинг вақтини, пулини, имконини ва бошқа кўпгина нарсаларини тортиб олади.

Manba: islom.uz

Baxtingdan Ochaymi Yo Folbinlar Firibgarligiga Isbotlar

17:36

32.23 MB

Xurshid Domla Folbinlar Xaqida Bilarmidingiz

30:26

55.73 MB

FOLBINLAR QILAYOTGAN ISHINI KURING

08:51

16.20 MB

МОМА ФОЛЧИ ИЧИГА ЖИН КИРГАН

55:53

102.33 MB

FOLBINNING O LIM DUOIBADI NECHA PUL TURADI

22:59

42.08 MB

FOLBINLAR JINKASHLAR SHAYTONLAR

47:22

86.73 MB

ОДАМ ЎЛДИРГАН КУЧЛИ ФОЛБИН

04:01

7.35 MB

Folbin Zapal Bo Ldi Folbini Hama Siri Fosh Bo Ldi

05:53

10.77 MB

SHUKURULLOH DOMLA FOLBINLAR FOLBINGA ISHONADIGON AYOLLAR HAQIDA ALBATTA KO RING

01:44

3.17 MB

Дахшат НАМОЗХОН ФОЛБИН КУЛГА ТУШДИ ФОНГА ИШОНАДИГАНЛАР КУРСИН ТАРКАТИНГ

08:43

15.96 MB

ORAMIZDAGI ODAMLAR TOSHKENTDAGI FOLBINNING ASL YUZI OCHILDI

27:06

49.62 MB

Anvar Qori Folbinlar Haqida Ayollar Eshitsin

02:04

3.78 MB

Tavba Qilgan Folbin U Zining Ayanchli Hayotini Aytib Berdi

1:11:41

131.26 MB

Abdulloh Domla Folbinlar Xaqida Dolzarb Mavzu

46:40

85.45 MB

Shukurulloh Domla Folbinlar Haqida Yomon Gaprdi Tez Koring

07:01

12.85 MB

Jinlar Va Folbinlar Haqida Siz Umuman Eshitmagan 7ta Haqiqat

04:50

8.85 MB

LOʻLI YIGIT FOL OCHISH SIRLARINI AYTIB BERDI

01:00

1.83 MB

MANA FOLBINLAR SIRI

01:05

1.98 MB

Folbinlar Haqida O Ta Tasirli Maruza

12:24

22.71 MB

NURIDDIN DOMLA JIN VA FOLBINLAR HAQIDA ALLOH SAQLASIN

19:31

35.74 MB

ORAMIZDAGI ODAMLAR TOSHKENTDAGI FOLBINNING ASL YUZI OCHILDI 2 QISM

24:52

45.53 MB

Folbinlar Duvo Bilan Odamlarni Qanday Oldirgani Videoni Oxirigacha Ko Ring Juda Daxshatli Video

06:24

11.72 MB

Folbinlar Jinlar Bilan Gaplashadimi Фолбинлар жинлар билан гаплашадими

01:04

1.95 MB

Mahallada Duv Duv Gap FOLBINNI FOLIGA ISHONMAGAN LUTFULLA SA DULLAYEV

25:29

46.66 MB

ФОЛБИНЛАР ХАКИДА БИЛИБ КУ ЙИНГ FOLBINLAR HAQIDA BILIB QO YING

01:01

1.86 MB

Folbinlar Haqida Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

01:00

1.83 MB

Folbinga Borish Gunox

09:48

17.94 MB

Folbinlar Haqida Fikringizni Yozib Qoldiring Maruzalar Tinglang Shorts Uzbekistan

00:54

1.65 MB

FOLBINLAR HAQIDA ФОЛБИНЛАР ҲАҚИДА ШУКУРУЛЛОҲ ДОМЛА

14:26

26.43 MB

Abdulloh Domla Maruzalari Baxshilar Folbinlar

03:36

6.59 MB

FOLBIN JINKASHLAR MAVZUSI 2qism HAMMA BILISHI KERAK 2 AMIRXON UMAROV SHOHSI 166 SON

47:34

87.10 MB

Shok Folbinlar Xaqida

02:30

4.58 MB

Folbinlar Aferist Bo Ladi

00:59

1.80 MB

Folbin Sehr Jinlarning Ta Siri Va Undan Qutilish Yoʻli

09:24

17.21 MB

Fozil Qori Folbinlar

42:14

77.33 MB

Folbinlar Haqida Shukrullo Domla

00:59

1.80 MB

Сиз Уйлаган Картани Топиб Бераман Ичингизда бирор картани уйлан Karta Fokusi Карта фокус

02:27

4.49 MB

Folbinlar Rost Gapiradimi Rustamjon Domla

00:31

968.75 KB

Folbinlar Haqida Mirzakarim Sanaqulovich Norbekov Shogirdlari Фолбинлар ҳақида

09:06

16.66 MB

SEHR Va FOLBINLAR Haqida Rustamjon Domla

10:24

19.04 MB

Abdulloh Domla Baxshilar Va Folbinlar Haqida

07:18

13.37 MB

Чоп этилди
Fevral 4, 2020
Мақолни ўзгартирамиз: “ФОЛГА ИШОНМА, ФОЛБИНГА БОРМА!”da fikr bildirishni o’chirish

Шариатсиз киши учса ҳавоға,

Кўнгил берма анингдек худнамоға.

Ҳавога учса, монанди чибиндур,

Ани ҳоди дема, шайтони диндур.

Сўфи Оллоёр

Аллоҳ таоло бутун борлиқни яратар экан, жами маҳлуқоту мавжудотларининг ҳолатини, келажагини, тақдирини Ўзининг буюк илми ила тақдирга битик қилди. Шунингдек ғайб илми, эртанги кун ҳолати, келажакдаги бўладиган ишларни билиш фақат Аллоҳгагина хосдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

“Ғайб (яширин сирлар) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан ўзга билмас.  Яна қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни (ҳам) билур. Бирор япроқ узилиб тушса ҳам билур. Ер зулматлари (қаъри)даги уруғ бўлмасин, ҳўлу қуруқ бўлмасин (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул-Маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Анъом, 59 оят).

Кейинги вақтларда келажакдан башорат берувчилар, инсонни тақдири ҳақида хабар қилувчилар сони кўпайиб бормоқда. Башорат қилишнинг ҳам турли йўллари бўлиб, уларга: кафтга, юлдузларга, расмга, қартага, қаҳва қуйқасига, сувга  ва бошқа нарсаларга қараб, инсонларнинг тақдиридан хабар беришади. Башоратчиларнинг ўзларини эса: фолбин, коҳин, ромчи, фолчи мунажжим, арроф ва бошқа номлар билан номланади.

Бундай ишларни ўзларига касб қилиб олганлар одамларни қабул қиладиган хоналарида  тасбеҳ, шам, ойна, сув, кофе, кул, пичоқ, чўплар ва бошқа нарсалар билан  қабул қиладилар.

Минг афсуслар бўлсинки,  ҳозирги вақтда  инсонлар орасида оилавий низоларни бартараф этиш, фарзандлик бўлиш, йўқотган нарсасини топиш, юқорироқ лавозимга кўтарилиш, мерос масалалари, эр билан хотиннинг орасини бузиш каби  ишларда фолбинларга бориш кўпайиб бормоқда. Авваллари бундай ишлар фақат аёллар томонидан амалга оширилган бўлса, ҳозирда фолбинларнинг эшиги тагида ўтирганлар орасида эркакларни ҳам учратиш мумкин. Одамлар орасида “Ромга ишонма, ромсиз юрма” деган нотўғри талқин қилинган мақолга кўпчилик амал қилиб келади. Ром очтириш, фолга ишониш  каби амаллардан  ислом динимиз қайтарган.

Исломда сеҳрни ўрганиш  ман қилинган.  Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Фолбин  сеҳргардир, сеҳргар эса  кофирдир”. Фолбинлар шаръий  китобларда “кохин”, “арроф” номи билан ҳам юритилган. Фолбинлар инсонларни уларни келажагини билиши ҳақидаги уйдирмалари билан ишонтирадилар. Баъзилари тасодифан тўғри келиши мумкин бўлса ҳам, аксари очган фоллари нотўғри чиқади.  Фолбинлар нотўғри фоллари ҳақида умуман  гапирмайдилар. Ишонувчан инсонларга фолбинлар ғайбни биладигандек туюлади.

Бир куни шом вақтида қўшнининг ҳовлисидан бақир-чақир эшитилди. Манзура ая: “Тинчликми?” – дея қўшниникига югурди. Қўшни ёш оила,  иккита фарзанди бор. Йигит  ичкилик ичгани туфайли,  эр-хотин тез-тез жанжаллашиб турарди. Манзура ая қўшниникига чиққанларида,  сингил акасини бир аҳволда кўриб, ёрдамга чақиради.

Навбатдаги жанжалдан кейин келин ота-онасиникига кетиб қолган, қайтиб келишни ҳохламаган. Баъзилар йигитга “Фол очтириб кўр” деб маслаҳат беришган экан. Бошқа маҳалладаги  фолбинга борганида, у “Кўзимга бошқа эркак кўриняпти, ўрнингни бошқа эркакка алмаштирган” деб  йигитга гапиради.  Йигитга бу гап ёмон таъсир қилади.

Манзура ая қўшнисиникига чиққанида йигит, ўзини осмоқчи бўлиб турган экан.  Ҳай-ҳайлаб, тинчлантиришга ҳаракат қилиб, нима гаплигини билганларидан кейин, “Аёлингни тартиблилигини ҳамма билади, иккита гулдек фарзандинг бўлса, ичкиликни ташла, болам”, деб маслаҳат берибдилар.

Уйга  чиқиб, энди дам оламан деб турганларида, қўшниникидан синглиси яна ёрдамга чақирди. Манзура ая яна қўшниникига чиққанида йигит қон босимини туширадиган доридан анчагинасини ичиб юборибди. Машинаси бор қўшнини чақириб, йигитни дарҳол касалхонага олиб боришди. Касалхонада ошқозонини қайта-қайта ювишгандан кейин у ўзига келди. Йигитга кўп панднасиҳатлар қилиниб, келин билан яраштириб қўйилди.

Ҳозирги вақтда  йигитнинг оиласи маҳалладаги аҳил оилалардан бири. Лекин  фолбинликни ўзига касб қилиб олганларнинг башорати бир оиланинг пароканда бўлиши билан бирга бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлишига бир баҳя қолди.

Ойша онамиз розияллоҳу анҳо бундай деганлар: “Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эртага нима бўлишини айтадилар, деб ўйласа, Аллоҳ таолога катта бўҳтон қилади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Айтинг: “Осмонлар ва ердаги бирорта ғайбни билмайди. Фақат Аллоҳ билади” (Намл сураси, 65 оят. Имом Муслим ривояти).

Ҳаётимиз синовлардан иборат, ҳар биримиз  дуч келаётган синовларда  ақл билан фикр юритиб, оқибатини ўйлаб ҳар бир ишга оқилона ёндашишимиз зарур. Атрофимиздагилар, яқинларимизга турли иримларга ишонмаслик, бирор мусибат етганда  фолбин, сеҳр қилувчиларнинг олдига бормасликни  қатъий тушунтиришимиз зарур. Ҳар бир ишда Яратганга таваккул қилиш, тиббий касалликларда мутахассисларга мурожаат қилиш, шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиб юрган дуоларни ўқиб юриш тавсия этилади. 

Мунира АБУБАКИРОВА,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси

: Oyisha onamizdan (r.a.) rivoyat qilinishicha, odamlar Rasulullohdan (s.a.v.) folbinlar haqida so‘rashadi. U janob (s.a.v.):
«Folbinlar haq emaslar», deydilar. Shunda odamlar ayni sizu bizni qiziqtirgan savolni berishadi:
«Yo Rasululloh, ahyon-axyonda ularning gaplari to‘g‘ri chiqadi-ku?». Payg‘ambarimiz (s.a.v.) bunga javoban: «Jin bir haq gapni eshitib, o‘g‘irlab oladi-da, uni o‘zining «odami» qulog‘iga quyadi. Ular esa, unga yuzdan ortiq yolg‘onni aralashtirib yuborishadi», deganlar (Buxoriy, Muslim rivoyati).
Bu o‘rinda hech qanday ajablanarli, g‘ayrioddiy hodisa yo‘q. Kofir yo osiy jinlar (jinlarning ham insonlar kabi mo‘mini, kofiri, taqvodori va osiyi bo‘ladi) osmonga chiqib, yashirinib, farishtalarning suhbatidan u-bu narsani eshitib oladilar-da, kelib folbinlarning qulog‘iga quyadilar. Ular esa, unga yuzdan ortiq yolg‘onni aralashtirib, go‘l, laqma odamlarni chuv tushirishadi. Folbinlikning butun mohiyati, siri shu, xolos.
Hazrati Ali (r.a.) ular haqida: «Folbin sehrgardir, sehrgar esa, kofirdir», deganlar.
Dinimizda fol ochish xarom ekan, fol ochtirish ham xarom ekani aytilgan.
Paygambarimiz (s.a.v.) deydilarki: «Kim bashoratchi-folbinning huzuriga borib, biror narsa haqida so‘rasa, uning qirq kechalik namozi qabul qilinmaydi» (Muslim, Ahmad rivoyati).
Imom Axmad Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qilgan sahih hadisda esa, bunday deyiladi: «Kimda-kim bashoratchi yoki folbinning oldiga borib uning gapini tasdilasa, Muhammadga nozil qilingan narsalarga kofir bo‘libdi».
Bu dunyo imtihon dunyosi, imtihondan yaxshi o‘tishning bir yo‘li esa, hadislardan tushunilganidek, folchilarga ishonmaslik, garchi rost gapirayotgan bo‘lsalar-da, aytganlarini yolg‘onga chiqarishdir.

www.islom.ziyouz.com  dan olindi.

Фолбинлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

13.12 MB
00:09:58
1K


РУСТАМЖОН ДОМЛА ФОЛБИНЛАР ХАКИДА АЖОЙИБ МАРУЗА ИККИ ЕШИК

1.67 MB
00:01:16
36


ФОЛБИНЛАР СЕҲРГАРЛАР АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

7.04 MB
00:05:21
657


Қобил Қори ФОЛБИНЛАР хакида маруза Qobil Qori FOLBINLAR Xaqida Maruza Jum A 18 12 2020

22.72 MB
00:17:16
1K


Фолбинлар хакида

2.81 MB
00:02:08
22


FOLBINLAR HAQIDA ФОЛБИНЛАР ҲАҚИДА ШУКУРУЛЛОҲ ДОМЛА

19.00 MB
00:14:26
1K


Бахшилар Фолбинлар сехргарлар Абдуллох домла

34.94 MB
00:26:33
5K


Пайғамбаримиз С А В дан фолбинлар ҳақида сўрашди

4.47 MB
00:03:24
230


ФОЛБИНГА БОРГАН КИШИ ШАЙХ СОДИҚ САМАРҚАНДИЙ FOLBINGA BORGAN KISHI SHAYX SODIQ SAMARQANDIY

3.53 MB
00:02:41
60


Шукуруллоҳ домла фолбинлар маери ҳақида Shukurulloh Domla Folbinlar Makri Xaqida

9.23 MB
00:07:01
229


Фолбинлар ҳақида

9.10 MB
00:06:55
638


ФОЛБИНЛАР ХАКИДА БИЛИБ КУ ЙИНГ FOLBINLAR HAQIDA BILIB QO YING

1.34 MB
00:01:01
117


ФОЛБИНГА БОРУВЧИЛАР ЭШИТСИН КАТТА МАЪРУЗА ОХИРИГАЧА ЭШИТИНГ

57.91 MB
00:44:00
3K


ФОЛБИНГА БОРГАНЛАР БУНИ БИЛАДИМИ МУФТИЙ НУРИДДИН ХОЖИ ДОМЛА ХАЗРАТЛАРИ

13.23 MB
00:10:03
482


Рустамжон домла Фолбинлар хакида ишитинг

13.69 MB
00:10:24
22


ФОЛБИНЛАР АЁЛЛАР БИЛИБ КУЙИНГ МАРУЗАЛАР ТУПЛАМИ ФАРЗ НАМОЗ КУРОН КАБА ХАЖ САФАРИ МАККА ХАДИС НАСИХАТ

1.34 MB
00:01:01
295


фолбинлар хакида бир эшитиб куринг

1.29 MB
00:00:59
4


Фолбинлар ва Бахшилар хакида Умар кори Folbinlar Va Bahshilar Haqida Umar Qori

17.66 MB
00:13:25
117


Фолбин хакида кискача энг тасирли маруза

1.27 MB
00:00:58
129


Xurshid Domla Folbinlar Xaqida Bilarmidingiz

40.05 MB
00:30:26
134


Барно отинойи Фолбинлар Башоратчилар хақида маъруза Фолбинга борадиганлар эшитинг

10.66 MB
00:08:06
14


Folbinlar Haqida O Ta Tasirli Maruza

16.32 MB
00:12:24
2K


Икки дунёсига ут куйганлар Фолбинга борадиган моллар хакида Абдуллох домла Бу дунёни танлаганлар

34.94 MB
00:26:33
620


Фолбинлар хакида Folbinlar Haqida Shukurulloh Domla

1.29 MB
00:00:59
105


ФОЛБИНГА БОРУВЧИЛАР ЖУДА КУЧЛИ МАРУЗА ШУКРУЛЛО ДОМЛА

16.47 MB
00:12:31
51


Анвар кори Турсунов Фолбин ҳақида

2.72 MB
00:02:04
70


Фолбинга ишонган Имом Устоз Шайх Содик Самаркандий

8.42 MB
00:06:24
88


Abdulloh Domla Folbinlar Xaqida Dolzarb Mavzu

61.42 MB
00:46:40
1K


Кобил кори Марузалари Фолбинлар хакида

21.30 MB
00:16:11
10


Др Закир Найк Фолбинлик мунажжимлар башорати ҳақиқатми

9.50 MB
00:07:13
18K


Umar Qori Folbinlar Haqida Умар кори Фолбинлар хакида

17.35 MB
00:13:11
88


ФОЛБИН ВА ЖИНЛАР ТЎЛИҚ ХОЛИДА Нуриддин хожи домла 2021

38.47 MB
00:29:14
2K


ФОЛБИНЛАР ҲАҚИДА ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲ

12.90 MB
00:09:48
309


Baxshilar Va Folbinlar Haqida Abdulloh Domla Бахшилар ва Фолбинлар хақида

34.96 MB
00:26:34
2K


ФОЛБИННИНГ ДАҲШАТЛИ АМАЛИ ШАЙТОНГА СИҒИНГАН ФОЛБИНЛАР ФОЛБИНГА ИШОНГАННИНГ ИЙМОНИ КЕТАДИ

4.67 MB
00:03:33
26


Абдуллох домла сехр фолбинлик бахшилар иссик совук хакида Abdulloh Domla 2019

34.96 MB
00:26:34
245


Фолбинлар 2019 Ширк Албатта Коринг

2.76 MB
00:02:06
11


ФОЛБИНЛАРГА ИШОНИШ КЕРАКМИ

7.41 MB
00:05:38
2


Фолбинлар иши

2.11 MB
00:01:36
7


Фолбинлар аслида ким шайх мухаммад содиқ мухаммад юсуф савол жавоб

5.22 MB
00:03:58
797


ЯНГИЧА ФОЛБИНЛАР ЧИҚИПТИ АБРОР МУХТОР АЛИЙ

2.63 MB
00:02:00
364


НАМОЗХОН ФОЛБИНЛАР ХАКИДА АНВАР КОРИ

2.72 MB
00:02:04
2


ФОЛБИНЛАР ва ЖИНКАШЛАР ҲАҚИДА АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДОМЛА

91.75 MB
01:09:43
313


Fozil Qori Folbinlik Haqida Фозил кори Фолбинлик

58.92 MB
00:44:46
64


МАМУРЖОН ДОМЛА СЕХР ФОЛБИНЛАР ХАКИДА MAMURJON DOMLA SEHR FOLBINLAR

27.88 MB
00:21:11
42


Shukurulloh Domla Folbin Va Baxshilar Haqida 2020 Шукуруллох домла фолбин ва бахшилар хакида 2020

72.10 MB
00:54:47
66


Кобил Кори ФОЛБИН ва ИССИК Qobil Qori Folbin Va Issiq Sovuq 1

49.84 MB
00:37:52
480


Абдуллох Зуфар Фолбинлар Ҳукми

15.95 MB
00:12:07
112


СЕХРГАРЛАР ВА ФОЛБИНЛАР 1 КИСМ АБДУЛЛОХ ДОМЛА 2020

13.16 MB
00:10:00
10


ФОЗИЛ КОРИ СУХР ФОЛБИНЛАР ХАКИДА FOZIL QORI SEHR FOLBINLAR HAQIDA

58.19 MB
00:44:13
146


Folbinlar Xaqida

Folbinlar Xaqida

30 минут 26 секунд

Xurshid Domla Folbinlar Xaqida Bilarmidingiz?

Xurshid Domla Folbinlar Xaqida Bilarmidingiz?

Автор: Nurimontv
30 минут 26 секунд

ORAMIZDAGI ODAMLAR - TOSHKENTDAGI FOLBINNING ASL YUZI OCHILDI 2-QISM

ORAMIZDAGI ODAMLAR — TOSHKENTDAGI FOLBINNING ASL YUZI OCHILDI 2-QISM

Автор: Sevimli TV
30 минут 26 секунд

ORAMIZDAGI ODAMLAR - TOSHKENTDAGI FOLBINNING ASL YUZI OCHILDI

ORAMIZDAGI ODAMLAR — TOSHKENTDAGI FOLBINNING ASL YUZI OCHILDI

Автор: Sevimli TV
30 минут 26 секунд

NURIDDIN DOMLA JIN VA FOLBINLAR HAQIDA. ALLOH SAQLASIN.

NURIDDIN DOMLA JIN VA FOLBINLAR HAQIDA. ALLOH SAQLASIN.

Автор: UHUD MEDIA TV
30 минут 26 секунд

FOLBINLAR, FOLBINLIKGA ISHONADIGANLAR HAQIDA ESHITING. FOLBINLIK IYMON ZAVOLI

FOLBINLAR, FOLBINLIKGA ISHONADIGANLAR HAQIDA ESHITING. FOLBINLIK IYMON ZAVOLI

Автор: QALBIMDA ISLOM
30 минут 26 секунд

FOLBINLAR, FOLBINLIKGA ISHONADIGANLAR HAQIDA ESHITING. FOLBINLIK IYMON ZAVOLI

FOLBINLAR, FOLBINLIKGA ISHONADIGANLAR HAQIDA ESHITING. FOLBINLIK IYMON ZAVOLI

Автор: Allohu Akbar
30 минут 26 секунд

Mirzabek Xolmedov - Folbinlar Haqida #shorts

Mirzabek Xolmedov — Folbinlar Haqida #shorts

Автор: Mirzo teatr
30 минут 26 секунд

Folbinlar Haqida | Ihvoldn Domla | Yasrib Tv

Folbinlar Haqida | Ihvoldn Domla | Yasrib Tv

Автор: Yasrib Tv
30 минут 26 секунд

Abdulloh Domla - Folbinlar Sexirgarlar Baxshilar To'g'risida | Абдуллох Домла →

Abdulloh Domla — Folbinlar Sexirgarlar Baxshilar To’g’risida | Абдуллох Домла →

Автор: МЕХРИБОНЛАР ТВ
30 минут 26 секунд

Др. Закир наик. Dr Zakir Naik Folbinlar Bashorati Rostmi?

Др. Закир наик. Dr Zakir Naik Folbinlar Bashorati Rostmi?

Автор: Muhammadali Rabbimqulov
30 минут 26 секунд

Shukurulloh Domla. Folbinlar Haqida. Шукуруллох домла. Фолбинлар хақида.

Shukurulloh Domla. Folbinlar Haqida. Шукуруллох домла. Фолбинлар хақида.

Автор: Universal. Uz
30 минут 26 секунд

Folbinlar Hayoti Haqida. Shayx Yorqinjon Qori Rohimahulloh. @GavharTV

Folbinlar Hayoti Haqida. Shayx Yorqinjon Qori Rohimahulloh. @GavharTV

Автор: Gavhar TV
30 минут 26 секунд

SHUKURULLO DOMLA FOLBINLAR HAQIDA NIMA DEDI

SHUKURULLO DOMLA FOLBINLAR HAQIDA NIMA DEDI

Автор: Iymonli Qalblar
30 минут 26 секунд

Folbinlar Haqida Dolzarb Maruza Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf #islom #shukurullohdomla

Folbinlar Haqida Dolzarb Maruza Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf #islom #shukurullohdomla

Автор: Islomiy Kanali
30 минут 26 секунд

FOLBINLAR HAQIDA .Shukurulloh Domlani Eshtib Kuring Dustlarim.

FOLBINLAR HAQIDA .Shukurulloh Domlani Eshtib Kuring Dustlarim.

Автор: MUSOFIR AYOL Hilola 013.
30 минут 26 секунд

Munajjimlar, Folbinlar Bashorati Rostmi. Zakir Naik.

Munajjimlar, Folbinlar Bashorati Rostmi. Zakir Naik.

Автор: QUR’ON NUR OFFICAL
30 минут 26 секунд

Anvar Qori Folbinlar Haqida

Anvar Qori Folbinlar Haqida

Автор: MARUZA.UZ.TV.
30 минут 26 секунд

Интернет орқали фол очувчи фолбинлар ҳақида
Ирим-сиримлар, фолчилар-у башоратчиларга қаттиқ ишонувчилар орамизда талайгина (айниқса, аёллар). Қаттиқ тушкунлик ёки қўрқув пайдо бўлди дегунча, уларни фолбинлар қаршисида кўрамиз. Бунга эътироз билдирсангиз ўзларини «Фолга ишонма, фолсиз юрма», — деган ибора билан оқлайдилар. Мулоҳазамиз давомида бу иборанинг қанчалик ҳақиқатга яқин ёки йироқлигига ўзингиз ойдинлик киритасиз.

Ён қўшнимиз Хуршида опа фол очарди. Фақат пайшанба куни демаса, деярли ҳар куни уйининг олди одамлар билан гавжум. Бири қўй, иккинчиси эчки етаклаб келган бўлса, яна бошқаси товуғини қучганича навбатини кутарди. Авваллари эътибор қилмасдим. Лекин бора-бора нима учун одамлар фолга қаттиқ ружу қўйганлигига қизиқишим ортиб борди. Бир томондан, «Ахир бу нарсанинг динимизда қораланганини ҳамма билади-ку, нега яна одамлар бундан қайтишмайди?» — деган савол пайдо бўлса, бошқа томондан, улар шунча харажат қилиб нима юмушлар билан келганига ҳайрон бўлардим. Ахийри буни келганларнинг ўзидан сўраб, жавоб олишга қарор қилдим.

Уйимизни битта девор ажратиб турса ҳам кўчамиз бошқа-бошқа. Ромчи опанинг кўчасидаги уйларда ичимлик суви чиқади, бизда эса йўқ. Шу баҳона билан қўшни ҳовлига йўл олдим ва сувнинг жўмрагини гўёки кам келаётган каби жилдиратиб қўйиб, келганларга разм солдим. Эътиборимни тортгани, нуроний онахон ва унинг ёнидаги ёшгина чиройли қиз бўлди. Қўлида оқ мато. Узум емоқчи бўлиб аста уларнинг олдига яқинлашдим.

— Ассалому алайкум. Момо, узум енг.

Ғарқ пишган бир бош узумдан ювиб узатдим.

— Ва алайкум ассалом. Раҳмат, қизим, емайман.

Кейинги гапимни анчагина шошиб гапирибман чамамда «Момо, нимага оқ мато олволгансиз?» — деган саволимга қошларини чимирганича «Бахт очириқ қилдирмоқчимиз», — дея терс қараб олди.

— Кимни?

— Фолчи аёлга ким бўласиз?

Жавоб ўрнига берилган бу саволдан сал довдираб қолдим-у, сездирмасликка уриниб, «Синглисиман. Жиянларимга қараб туришга келганман», — дегандим, онахоннинг чеҳраси ёришди. Олдида турган кўҳликкина қизга ишора қилиб, дилдан гапира бошлади:

— Ҳа-а, қизим, биз ҳам ташвиш билан юрибмиз-да. Шу кичкина набирамнинг ҳеч бахти очилмайди-да. Опангизни «Йўл очириқ», «Бахт очириқ» қилади, қилгани тезда амалига тушади», деб эшитгандим, набирамни олиб тўғри келавердим.

— Ҳмм, шунақа денг. Нечинчи йил набирангиз?

Момонинг жавобини эшитиб, ҳайратим икки карра ошди. «Тавба, эндигина 19 га кирган қиз бўлса «бахти очилмаяпти», дегани нимаси? Ёшларни-ку ёш дейсиз, аммо кексалар…»

Шундай қилиб келганлардан бири бахт очиришга, бошқаси эса фолчи опага шогирд тушгани (бошқачасига «қўл олиш» деса ҳам бўлади), яна бири бетоб бўлиб қолгани учун келган экан.

Ҳикояга уч йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Жамият, инсонлар дунёқараши ўзгарди. Давосиз бўлган кўп касалликларнинг шифоси аниқланди. Лекин фолчи, башоратчиларга ишонувчиларнинг сони ортса ормоқда-ки, камайгани йўқ. Оғирроқ хасталикка чалинган борми, иши юришмай турганларми, ҳамма-ҳаммасининг хаёлига биринчи ўринда иссиқ-совуқ қилувчи, фолчи ёки башоратчига бориш келади.

Ромчи қўшнимиз эса пойтахтга кўчиб кетганига икки йил бўлди. Бошқа қўшнимизнинг айтишига қараганда, у Тошкентдаги уйини ҳам фолчилик қилиб топган даромадига олган экан. Ҳозир эса аввалгидан ҳам машҳур бўлиб кетганмиш.

Мана, бугун ҳам мавзуга қайтадан юз тутмоқдамиз. Дин пешволари ва руҳшуносларга ҳаётимизда учраган воқеаларимиз асосида савол бериб, жавобини сиз билан баҳам кўрамиз.

Биламиз, фолчиларнинг иш усули ҳам турлича бўлади. Кимдир кафтингизга қараб, кимдир пулга, расмга, доирага, ўзингизга қараб тақдирингизни кўриб беради. Ҳозирги технологиялар ривожланган бир паллада эса на расм ва на кафтга эҳтиёж бор. Телефонда туриб исмингиз ва ёшингизни айтсангиз, бас. Бир маромида ўтмиш ва келажагингиз ҳақида ҳикоя қилишади. «Жа-а-а оласан-да гапни, дейсизми?» Ишонинг, «Водийда кучли фолбин бор, телефонда туриб ҳам фол очар экан», дея эшитганмида мен ҳам худди сиздек ўйлаганман. «Тавба, қўл ҳақи олмаса ҳам кимга зарур экан фол очиб?» деганимда «Нега энди қўл ҳақи олмас экан? Телефонига пайнет қиласан, кейин фол очади», — деган жавобни олганман.

МАСОФАДАН ТУРИБ ФОЛ ОЧИШ

Фолчи опага қўнғироқ қилдим. Салом-аликдан сўнг «Сизнинг Тошкентда мижозларингиз кўп экан, менга мақташди. Фолингиз тўғри чиқар экан. Менгаям фол очиб қўйинг. Бизнес қилмоқчиман, ҳеч омадим кулмаяпти. Нима қилсам ишларим юришиб кетаркан», — дедим.

Аммо фолчи опа бу пайтда фол очолмас экан. Соат 3 ларда телефон қилишимни сўради.

— Хўп бўлади. Ҳа-а, айтгандек, опа, телефонингизга пайнет қилиш керакмикин?

— Ҳа-а, беш минг пайнет қиласиз.

Ўша куни ромчи опанинг телефон рақамига пул ташладим-у қўнғироқ қилдим. Исмимни сўради, айтдим.

— Бошингиз оғрийди. Кечалари қўрқиб чиқасиз. Бахт йўлингиз ҳам, иш йўлингиз ҳам боғланган. Қандайдир яқин қариндошингизнинг қизи билан айтишиб қолгансиз, ўша қариндошингиз бойлов қилга сизга.

— Во-о-о-й! Йўғе-е-е!? Опа ҳалиги айтганим, бизнесимни кўринг. Нима қилсам бўлади? Ўзи шу бизнесни ташласамми-а?» — дея маслаҳат оҳангида сўрайман.

— Сизни қоғозли иш қилади, деб кўрсатяпти менга. Иш излаяпсиз. Бу ҳафта эмас, кейинги ҳафтадан ишга жойлашасиз.

— Тижоратим гуллаб кетаркан-да! — ўзимча хурсанд бўлиб гапирдим.

— Йўқ, тижорат иши эмас. Қанақадир оқ кийим кийиб ишлайсиз. Шифохонага ишга кирарсиз, балки. Узу-у-ун зал кўриняпти. Қоғоз билан иш қиласиз, лекин бизнес эмас.

— Атта-а-анг! Бизнесим нима бўлади энди?

— Айтяпман-ку, йўлингиз боғланмаса унақа бўлмайди. Ана шунинг учун очириш керак бойловларни. Истасангиз, ўн битталик ўқишларимиз бор, чироғи билан. Исириқ, шакар қилиб, расмингизни юборсангиз, ўқиб қўямиз. Бунга ҳафсаласизман, десангиз, «имо»дан расм ташласангиз ҳам бўлади. Кейин бизнесда омадингиз чопиб, бахтингиз очилиб кетади. Бунақа қилиб юраверсангиз, қора-оқ аралашиб, ҳеч бир ҳаракатингиз удачний бўлмайди.

— Яхши бўларди ўқиб қўйсангиз, фақат узоқда яшаркансиз, Интернетдан расм юбориб қўярман.

— Ҳа, майли, унда шунақа қилинг.

Суҳбатга якун ясамоқчи бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали «сервис» неча пул туришини сўрадим.

— 150 минг.

(Тўловлар клик орқали амалга оширилади)

Башоратдаги деярли барча гаплар умумий жумлалардан иборат. Қоғоз билан ишлашим нисбатан реалликка яқин бўлиши мумкин, лекин деярли барча ишда қоғоз-қалам керак-ку, тўғрими? Фолнинг тўғри-нотўғрилигини ҳам бир четга қўйиб турайлик. Энг ёмони нима билсизми? Энг ёмони ромчининг сўзларида қариндош-уруғчилик муносабатларига путур етказувчи жумлаларнинг борлиги. Боашорат нафақат совуқчилик пайдо бўлишига, балки инсонда гумон уйғотиб муқаддас динимизда тақиқланган фол очиришдек гуноҳнинг изидан гумон қилишдек иккинчи гуноҳга олиб келади.

ФОЛДАН ҚАЙТИШ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Шу ўринда психология фанлари номзоди, доцент Лутфулла ТУРСУНОВни суҳбатга чорлаб, у кишига бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

— Фолбинларнинг ютуғи нимада?

— Уларнинг биринчи ютуғи, ёнига келган мижозни эшитиб, унга нима керак бўлса ўша нарсани маслаҳат беради. Табиийки, бу маслаҳат муаммога дуч келган одамга ёқади. Иккинчидан, фолбин ва башоратчилар одамларни келажакка ишонтира олади. Учинчидан, улар нимагадир йўналиш беради. Ўша йўналишга тўсиқ бўлиши мумкин бўлган предмет ёки шахсни айта бошлайди. Тўртинчидан, улар инсоннинг ишончига кириб олади ва улардан информацияни қабул қилиб, қайта ишлаб, яна ўзига қайтаради.

— Кўпроқ қайси ёшдаги инсонлар фолга мурожаат қилишади?

— Фолга асосан, аёллар кўпроқ мурожаат қилишади. 40-45 ёш оралиғидаги аёлларимиз фолга ишониш бўйича етакчи ўринда. 18 ёшгача бўлган қизларимиз фолдан қочишади. 60 ёшдан ўтгандан сўнг фолдан қайтиш даври бошланади. Кўриб турганингиздек, 45-60 ёш орасида бу нарса кучаяди.

— Фолчи ва башоратчи ўртасида қандай фарқ бор?

— Фолчи ўтмишингиздан келиб чиқиб, хаёлан келажак яратиб беради ва ҳозирги вақтингиз ҳақида гапиради. Фол фақат Шарқ мамлакатларида очилади. Башоратчи сизнинг орзуларингиз ёки интилаётган нарсаларингизни билиб олиб, ўшани ўзингизга қайтаради. Кўпинча эркаклар ўзларини фолчи дейишмайди. Воқеаларни олдиндан кўрувчи ёки башоратчи дейишади. Баъзида фолбинларнинг айтган гаплари тўғри бўлиб чиқади.

ДИНИЙ ИЗОҲ

Фол очиш ҳам, уларнинг гапларига ишониш ҳам куфр. Башоратлар орасида тўғри жумлаларнинг борлигига изоҳ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятларида келтириб ўтилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Фолбинларнинг баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни ўғринча олиб фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фол унга юзта ёлғон қўшиб гапиради», деганлар.

ФОЛБИНЛАРГА ЖАЗО БОРМИ?

Албатта. Фолчиларнинг ёлғонига учиб, моддий зарар кўрганлар ҳам орамизда кўплаб топилади. Шундай эмасми?

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритганлик учун жазо белгиланганини таъкидлаш зарур. Яъни бундай ҳаракат учун инсон энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Бу каби найрангларга алданиб қолмаслигимиз учун аввало, огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз ва ўз ўрнида ҳуқуқий саводхонлигимизни ҳам ошириб боришимиз зарур.

Мақолани бежизга қўшни фолбиндан бошламадик. Хулосамизни ҳам шу билан якунлаш ниятимиз бор. Фол очиш ва фолчиларга мурожаат қилиш оғир гуноҳлигини инкор қиладиган одам орамизда топилмаслиги турган гап. Ҳа, бу нарса кичиклигимиздан онгимизга сингдирилиб келинади. Аммо суст эътиқодимиз гуноҳдан тийилишимизни таъминлай олмаяпти.

Фолбиннинг уйига қўй етаклаб, товуқ кўтариб келгунча, касал одамлар шунча пулни дори-дармон ва шифокорларга сарфласалар ҳам фолбинлар қиладиган ирим-сиримларсиз даво топиб кетади. Битта қўйнинг пулига фарзандларингиз учун усти-бош ёхуд витаминларга бой озиқ-овқат харид қилиш имконингиз бор. Витамин ва калорияларга бой овқат есангиз, табиийки, касал бўлмайсиз. Қўй ҳам оилангизга қолади. Сиз ҳам фолбин ҳам гуноҳдан тийилганингиз эса бебаҳо фойдадир.

Бахт очириқ қилишга ёшларни етаклаб юришнинг ўрнига уларга Аллоҳга чин дилдан ихлос қилишни ўргатсак, изимиздан дуолар қиладиган авлодларни қолдириб кетган бўламиз. Бу фойдагина эмас, икки дунёга тенг саодат беради.

Вазира ЭГАМБЕРДИЕВА

Манба: Hordiq.uz
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Понравилась статья? Поделить с друзьями:
  • Фок моздок номер телефона
  • Фолбин керак москвада номер телефона
  • Фок мариинский посад номер телефона
  • Фнс хасавюрт номер телефона
  • Фокусовод ковров номер телефона